26 ноябрь куни Роҳат айланма йўлининг Оҳангарон йўлида бир нечта автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Воқеа жойидан олинган фотосуратларга қараганда, Matiz, Lacetti, Nexia ва Damas автомобиллари орасида кучли тўқнашув содир бўлган. ЙТҲ оқибатида Damas автомобили деярли йўқ бўлиб кетган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автоҳалокат натижасида беш киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида болалар борлиги айтилмоқда.

«Беш киши воқеа жойида, яна бири 16-шаҳар касалхонасида вафот этган», — деб ёзади гуруҳ аъзоларидан бири. 

Лекин ҳозирча уларнинг аниқ сони, автоҳалокат сабаблари ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Айни пайтда бу борада суриштирув ишлари олиб борилмоқда.