Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Спорт 27 Ноябрь 2015 4151

Австралиялик мутахассис Мирко Йеличич Тошкентнинг "Локомотив" жамоасиг бош мураббий сифатида тайинланди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар берилган.

"Жорий мавсум якунига етганидан сўнг “Локомотив” футбол клуби раҳбарияти жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мирко Йеличични расман бош мураббий этиб тайинлади. Австралиялик мутахассис жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлайди ва клуб натижалари натижа учун эндиликда у жавобгар бўлади.

Мирко Йеличич бунгача асосий таркиб мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. Эндиликда янги футболчилар унинг қарорига кўра танлаб олинади. Йеличичга мураббийлар штабида Андрей Микляев ёрдам беради. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлайди.

Мавсум якунлангач, кўпчилик “Локомотив”га энди ким бош мураббий бўларкин дея қизиқиб кўрган, ҳатто бу борада баъзи номзодлар номи ҳам илгари сурилганди. Бироқ клубимиз раҳбарияти Мирко Йеличига ишонч билдиришини таъкидлади.

Серб миллатига мансуб мутахассис айни пайтда уйида дам олмоқда. Унинг 9 декабрь куни Тошкентга қайтиб келиши кутилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Олий Лига якунига ҳали 5 тур қолганида "Локомотив" Вадим Абрамовни жамоа бош мураббийлигидан бўшатганди. Бунга жамоанинг чемпионатда қайд этаётгани натижалари раҳбариятни қониқтирмагани сабаб бўлди.

Жамоа ўтган ҳафтада якунланган Олий Лига биринчилигида 74 очко билан иккинчи ўринда қолди. Биринчи ўринда эса 75 очко тўплаган "Пахтакор" жамоаси ўрин эгаллади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар