Туркия ҳарбийлари Сурия осмонида учишларни тўхтатади. Бу ҳақда Hürriyet Daily News газетасида ёзилган.

Манбанинг айтишича, бу қарор Москва билан келишилган ҳолда қабул қилинган. Бунга 24 ноябрь куни Туркия томонидан ўз ҳаво кенгликларига киргани учун Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширгани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Туркия АҚШ раҳбарлигидаги коалиция таркибида ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиб келаётганди. Туркия ҲҲК самолётлари шу йилнинг августида Сурия ҳудудида илк марта ҳаво зарбаларини амалга оширганди.