Туркиядаги газеталардан бири рус тилидаги дўстликка чорловлар билан чиқди

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 4829

Туркиянинг Bugün газетаси рус тилидаги дўстликка чорловлар билан чиқди. “Мы друзья, соседи” (“Биз дўстмиз, қўшнимиз”) номли материалда Антальядаги рус мактаби ўқитувчилари икки давлат ўртасида дўстона алоқаларни сақлаб қолишга чақирдилар.
Материалда Россия президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда бош вазир Аҳмат Довудўғлининг тинчлик ва муросага чақирувчи сўзларидан иқтибослар келтирилди.
Газетанинг босма версиясида материал 26 ноябрь куни чиқди. Материалга илова қилинган суратларда Туркиядаги хусусий рус мактаби ўқувчиларининг юзлари акс этган.
“Уриб туширилган самолёт билан боғлиқ воқеа Антальяда яшовчи 50 минг русни кучли ташвишга солди”, - дейилади расм остидаги изоҳда. Шундан сўнг мактаб директори Виктор Бикенев барчага тинчлик тилашини, кескинлик тез орада бартараф бўлишини умид билан таъкидлайди, ўқитувчи Марина Балтсевер эса “Туркия бизнинг яхши дўстимиздир”, дея таъкидлайди.

Кўпроқ янгиликлар