26 ноябрдан 7 декабрга қадар соат 22:00 дан 6:00 гача Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида алоқа сифати ёмонлашуви ва узилишлар кузатилиши мумкин.

Компания ахборот хизматида маълум қилинишича, «Ўзбектелеком» АК бўлимларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мобиль алоқа сифатини яхшилаш ва CDMA тармоғини такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 27 дан 28 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида ҳамда 29 дан 30 ноябрга ўтар кечаси Қарши шаҳрида қисқа муддатли узилишлар юз бериши мумкин.

"Ушбу ноқулайликлар учун мижозлардан узр сўраймиз", дейилади компанияларнинг хабарида.