Хитой шимолидаги Тайюань космодромидан Ер юзини масофавий зондлашга мўлжалланган “Яогань-29” сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, космик аппарат экин майдонлари, табиий ресурсларни ўрганиш билан, табиий офатлардан олдиндан огоҳлантириш билан шуғулланади.
Бу турдаги биринчи йўлдош – “Яогань-1” 2006 йили учирилган эди.