Россиянинг «Зенит» футбол клуби Европа чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган Бельгиянинг «Гент» клубига қарши учрашувини нейтрал майдонга ўтказиш таклифи билан чиқмоқда. Бу ҳақда ТАССга клуб Бош директори Максим Митрофанов маълум қилган.

«Гент шаҳар мэрининг баёноти мени ҳайратга солди. Агар ҳукумат ва «Гент» футбол клуби учрашувни чемпионлар лигаси даражасида хавфсиз ўтказиб беришни уддалай олмас экан, унда учрашувни нейтрал майдонда ўтказишга асос бор», - дея таъкидлаган Митрофанов.

Эслатиб ўтамиз, Гент шаҳри мэри Даниэль Термон Россия ва Туркия ўртасида юзага келган сиёсий вазият боис, шаҳар ҳудудидаги турк диаспорасининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Европа чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган «Гент» – «Зенит» учрашувида меҳмон жамоа мухлислари киритилмаслиги ҳақида қарор чиқарганди.