“Реал” жамоаси раҳбарияти “Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага мурожаат қилиб, унга Рафаэль Бенитеснинг ўрнини эгаллашни таклиф қилди. ARA нашрининг ёзишича, Бенитес футболчилар, хусусан, Криштиану Роналду билан яхши муносабатда бўлмагани учун ўрнини йўқотиши мумкин.

Илгарироқ Гвардиола 2016 йил ёзидан “Манчестер Сити” бошига келиш қарорига келиб, бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилмоқчи эди. Аммо тадбир бекор қилинган эди. Тахмин қилинишича, Мадриддан келган таклиф унинг фикрини ўзгартиришига сабаб бўлган.