Фақатгина миллий бирдамлик ҳукумати Ливияни қайта тиклаш, мамлакатда барқарорлик ўрнатиш ишини амалга ошира олиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати томонидан тарқатилган Жазоир, Франция, Германия, Италия, Марокаш, Испания, Тунис, БАА, Буюк Британия ва АҚШнинг қўшма баёнотида айтилди.

“Биз барча томонларни бирлашиб, миллий бирдамлик ҳукуматини шакллантиришга қатъиян чақириб қоламиз. Фақатгина у қонуний бошқарув тизимини жорий этиш, барқарорликни тиклаш ва мамлакатнинг бирлигини сақлаш борасидаги мураккаб ишни амалга ошира олади”, - дейилади баёнотда.