АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳридаги отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 28 Ноябрь 2015 1102

АҚШнинг Колорадо штатида жойлашган Колорадо-Спрингс шаҳрида 27 ноябрда оилани режалаштириш тиббиёт марказида бир эркак томонидан содир этилган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда журналистларга маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилишди.

Уларнинг маълумотларига кўра, бир нафар полициячи ва икки фуқаро ҳалок бўлган. Охирги маълумотга кўра, шифохоналарда отишмадан жабрланган 9 киши, жумладан 4 нафар полициячи қолмоқда.

Отишмани содир этган эркак қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари уни таслим бўлишга кўндира олишган.

Айни пайтда сапёрлар гуруҳи марказ биносини жиноятчи бомба қўйган бўлиши мумкинлигига текширишмоқда.

Воқеа автомобиль йўли ёқасида, аҳоли пунктидан 600 метр узоқликда жойлашган тиббиёт марказида юз берган.

Аввалроқ Оқ уй вакили АҚШ президенти Барак Обама ушбу воқеадан хабардор этилганини маълум қилган. “Президент Колорадодаги воқеадан ўзининг террорчиликка қарши кураш масалалари бўйича ёрдамчиси Лиза Монако томонидан хабардор этилган. Президент заруратга кўра янги маълумотлар олади”, деб айтди Оқ уй вакили.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар