Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Барак Обама билан жанг қилишни истаб қолди

Спорт 28 Ноябрь 2015 11144

Бокс бўйича оғир вазнда иштирок этувчи британиялик боксчи Тайсон Фьюри украиналик боксчи Владимир Кличкога қарши жангидан олдин қайси машҳур одамлар билан рингда учрашишни исташи ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Sky Sports нашри маълум қилди.

“Мен Владимир Кличко билан орзуимдаги жангни олдим. Ундан бошқа яна ким билан жанг қилишим мумкин? Барак Обама билан. Мен у билан қўлқопсиз лўлича жанг қилган бўлардим”, деб айтди Фьюри.

25 ноябрда боксчи Кличко билан жанг қилиш учун ўзига қулай қўлқоплар тополмаётганидан шикоят қилди ҳамда Кличкога қўлқопсиз, яланғоч муштларда жанг ўтказиш таклифини билдирди.

Боксчилар ўртасидаги жанг 29 ноябрга ўтар кечаси Дюссельдорфда бўлиб ўтади. Жанг Тошкент вақти билан 29 ноябрда тунги соат 3 ларга яқин бошланади.

Кўпроқ янгиликлар