Голландиялик оғуфурушлар гуруҳи аъзолари 2014 йил бошидан 2015 йилнинг июнигача Буюк Британия ҳудудига 2,4 млрд долларлик юзлаб килограмм гиёҳванд моддаларни қалбаки тез ёрдам машиналарида олиб ўтишган.

iTV телеканалининг хабар беришича, жиноятчилар Буюк Британиянинг турли шаҳарларига: Эссекс, Лондон, Манчестер, Мерсисайд, Уэст-Йоркшир ва Мидлендсга кокаин, героин ва бошқа турдаги гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш учун қалбаки фельдшерлик кийими ва қўлтиқтаёқ билан бўлган фиктив беморлардан фойдаланишган. Улар шу тарзда 45 та наркотиклар партиясини олиб ўта олган.

Жиноятчилар қўлга олинди. Уларни узоқ муддатли қамоқ жазолари кутмоқда. Оғуфурушларга жазо ҳукми кейинги ҳафтада чиқарилиши кутилмоқда.