Чеченистонлик полициячиларга Муҳаммад пайғамбар ҳақига тиловат қилиш мажбурияти қўйилди

Жаҳон 28 Ноябрь 2015 5215

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ўз ходимларининг Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳақига тиловат қилиш миқдорини ҳисоблаш тизимини киритди, деб хабар бермоқда РБК нашри.

Маълум қилинишича, ИИВнинг ҳар бир ходими 20 ноябрдан 25-27 декабргача, яъни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг туғилган кунлари киргунча уларнинг ҳақларига 300 мингта қисқа тиловат ўқиши керак.

“ИИВнинг раҳбарлари ва вазирликка бўйсунувчи барча орган ва бўлинмалар шахсий таркиби томонидан ўқилган тиловатлар миқдори ҳақидаги маълумот ИИВ штабига ҳар ҳафта маълум қилиб турилади”, деб хабар берилмоқда ИИВда.

ИИВда, шунингдек, ходимларнинг оила аъзолари ўқиган тиловатлар ҳам ходим ҳисобига ўтиши мумкинлиги қўшимча қилинди.

Аввалроқ Доғистонда намоз учун мўлжалланган сенсорли жойнамоз яратилгани маълум қилинганди. Ушбу жойнамоз намоз пайтида намозхонларга ракатлар ҳисобидан адашиб кетмасликка ёрдам беради.

Кўпроқ янгиликлар