Pew тадқиқотлар марказининг маълумотларига кўра, Европада мусулмонлар сони 44 миллионга етди, Европа иттифоқининг ўзида 19 миллион. Мусулмонлар энг кўп истиқомат қиладиган мамлакат Россия бўлиб, 14 миллион ёки мамлакатнинг 10 фоизини ташкил қилади.

Европа иттифоқида энг кўп мусулмонлар яшайдиган мамлакатлар бу Франция ва Германиядир. Буюк Британияда эса 2,9 миллион мусулмон яшайди, Daily Mail.
Умумий нуфузга нисбатан ҳисобаланадиган бўлса, бу ерла Франция пешқадамдир. Франциянинг умумий аҳолисининг 7,5 фоизи мусулмонлардир, таҳминларга кўра 2030 йили бу кўрсаткич 10 фоизга етиши мумкин экан. Нидерландияда мусулмонлар 6 %, Белгияда 5,9%, Германияда – 5,8%, Буюк Британияда – 4,8% ташкил қилади.

Парижга тўхталадиган бўлсак, шаҳар ва шаҳар атрофида Европа Иттифоқида энг юқори кўрсаткич 1,7 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади, деб хабар қилди info.islom.uz.