“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас “Барселона” форварди Неймарнинг келажаги борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

“Мослашиш доим вақт талаб қилади, аммо ҳозирдан сезиш мумкинки, Неймарда туғма истеъдод ва футболга ҳайратланарли меҳр бор”, - таъкидлади у.
“Кўрасиз, у эртами, кечми Месси даражасига етади. Албатта, буни қилиш жуда қийин бўлади, лекин Лионель футболни якунлаганида, айнан Неймар унинг тахтини эгаллайди”, - хулоса қилди Фабрегас.