Футбол бўйича 1966 йилги жаҳон чемпиони Жерри Берн оламдан кўз юмди

Спорт 28 Ноябрь 2015 1363

Футбол бўйича Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клубининг собиқ ҳимоячиси, инглиз футболи афсонаси Жерри Берн 77 ёшида оламдан кўз юмди, деб хабар берилмоқда Англия федерацияси расмий сайтида.

Собиқ футболчи “Ливерпуль” таркибида Англиянинг икки карра чемпиони, бир марта Англия кубоги соҳиби, уч маротаба Англия суперкубоги соҳиби бўлган ҳам клуб учун умумий ҳисобда 333 та ўйин ўтказган.

1965 йилда Берн Англия кубоги финалида ўмров суяги синган ҳолда 83 дақиқа давомида майдонда тўп сурган. Ўшанда унинг клуби “Уэмбли” стадионида “Лидс Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кубок соҳиби бўлган.

Берн 1966 йилда Англия миллий жамоаси таркибида жаҳон чемпионатини ютган, бироқ бу чемпионатда бирорта учрашувда майдонга туширилмаган. 2009 йилда у ўша жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоаси таркибига киритилиб, бироқ финал учрашувида иштирок этмаган бошқа футболчилар билан бирга олтин медаль билан тақдирланган.

Кўпроқ янгиликлар