Sky Sports эксперти Гари Невиллнинг фикрича, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Давид Сильва Англия чемпионатининг энг яхши ўйинчисидир.

“Англия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Давид Сильвадир. У керакли рангдаги футболкада эмас”, - ишонтирди Невилл.

Шунингдек, у легионерлар масаласига тўхталиб ўтди.
“Мен бошқа давлатлар ўйинчиларига қарши эмасман, аммо АПЛда легионерлар ва маҳаллий ўйинчилар ўртасидаги мутаносиблик 50ка 50 бўлиши лозим, деб ҳисоблайман. Бизнинг инглиз футболчиларимизда энг яхши бўлиш учун ҳамма нарса бор, лекин уларни нотўғри тайёрлашади”, - деди эксперт.