Грузия давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари Леван Изория бугунги кунда Сурияда мамлакатнинг 50 нафар фуқароси жангарилар томонида туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётганини маълум қилди.

Маҳаллий “Имеди” телеканали эфиридаги чиқиши чоғида у мазкур фуқароларга нисбатан тергов ҳаракатлари амалга оширилаётганини айтди. Изориянинг ишонтиришича, Грузия қайтган тақдирда тилга олинган шахслар суд олдида жавоб беради.