Ироқда портлаш оқибатида 5 нафар одам ҳалок бўлди

Жаҳон 28 Ноябрь 2015 1497

Ироқ шимолида автомобиль портлаши оқибатида камида беш киши вафот этди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Ушбу нохуш воқеа Туз-Ҳурматли шахрида содир бўлди. Террорчи-худкуш бошқарган автомобиль асосан шиа туркманлар яшайдиган мавзедаги бозорга кираверишда жойлашган полиция ўтказиш пунктида портлаган.

Вафот этганларнинг камида икки нафари полициячилар. Яна 19 нафар киши яраланган.

Кўпроқ янгиликлар