"Ҳалол институт" номи билан фаолият кўрсатаётган ташкилот Испаниянинг турли вилоятларида саёҳат уюштириб ҳалол махсулотлар савдосини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда info.islom.uz. Эндиликда бу ташкилотнинг шарофати билан Испаниялик мусулмонлар турли вилоятларда ҳалол махсулотларни қийинчиликсиз харид қила оладилар. Ташкилот бошлиғи келажакда ҳалол махсулотларни етказиш бўйича катта лойиҳани амалга ошириш ниятида эканлигини айтиб ўтди.