Жастин Трюдо Елизавета II га кексайганини эслатди

Жаҳон 28 Ноябрь 2015 3256

Канада бош вазири Жастин Трюдо Буюк Британия қироличаси Елизавета II ни ўзини кекса ҳис этишга мажбур қилди. Бу ҳақда Британия раҳбари ҳазил тариқасида Мальтада иш бошлаган Миллатлар Ҳамдўстлиги саммити чоғида айтиб ўтди.

43 ёшли Трюдо тантанали банкет чоғида йиғилганларга саммитга келган энг ёш арбоб эканлигини эслатиб қўйди. Шундан сўнг у қироличага мурожаат этиб, унинг бир неча маротаба Канадага борганини эслатиб ўтди ҳамда Ҳазрати Олиялари Канадани кўпгина канадаликлардан кўра яхшироқ билишини таъкидлади.

Миллатлар Ҳамдўстлик раҳбари, ўз навбатида, иштирокчиларга мурожаат қилиб, “Канада бош вазири, ўзимни шу даражада кекса ҳис этишга мажбур қилганингиз учун ташаккур”, деди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам қироличани тахтда ўтказган йиллари бўйича миллий рекордни янгилагани билан табриклади. 23 226 кун, 16 соат ва 23 дақиқадан иборат эски рекорд қиролича Викторияга (1837-1901) тегишли бўлган эди. 9 сентябрь куни Елизавета II буюк аждодидан бу борада ўтиб кетди.
2016 йилнинг 21 апрелида қиролича 90 ёшга тўлади.

Кўпроқ янгиликлар