Жиззахда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳасининг 2015 йилги фаолияти якунлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 28 Ноябрь 2015 2063

2015 йилнинг 26 ноябр куни Жиззах шаҳрида БМТ Тараққиёт дастури «Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш/2-босқич» лойиҳасининг 2015 йилдаги фаолияти натижалари ва 2016 йилдаги иш режасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Вилоят фаоллари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ҳокимликларнинг масъул ходимлари иштирок этган тадбирда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида вилоятда маҳаллий бошқарув тизимини ривожлантириш, давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, ҳудудни барқарор ривожлантириш ва бошқа соҳаларда олиб борилган ишлар, унинг самаралари таҳлил этилди.

– Бундан 5 йил аввал бошланган мазкур лойиҳанинг мақсади давлат бошқаруви тизимини модернизациялаш, маҳаллий бошқарув органлари ҳисобдорлиги ва уларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш, худудларни ривожлантиришдир. Лойиҳа йўналишлари биринчи босқичда Наманган ва Жиззах вилоятларида, иккинчи босқичда Тошкент вилоятида ҳам намунавий тарзда амалиётга тадбиқ этилмоқда, – дейди лойиҳа раҳбари Дилшод Исроилов.

Давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш йўналишида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” Қонуннинг 25-1 моддасига ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тўғрисида ўзгариш киритилди. Шунингдек, Сенат кенгашининг қарори билан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг салоҳиятини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилди ва синов тариқасида Тошкент вилоятида амалга оширилди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг янги таҳрири концепцияси ишлаб чиқилди.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарори қабул қилинди.
Вилоят ҳокимликлари веб-сайтларида “Очиқ маълумотлар” (Open Data) жорий этишда амалий кўмак берилди.
Жиззах ва Наманган шаҳарларида жорий этилган «Ягона ойна маркази» тажрибаси асосида Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатувчи “Бир дарча” тизими Концепцияси ишлаб чиқилди ва ундаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (2015й. 15 май, №ПФ-4725)да ўз аксини топди.
“Бир дарча” марказлари 2016 йилнинг январ ойидан эътиборан барча шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузурида мавжуд 193 та тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича Инспекциялар негизида яратилади.

Давлат хизмати тизимини такомиллаштириш йўналишида “Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ишга қабул қилиш ҳамда давлат хизматчиларини малакасини ошириш, кадрлар заҳирасини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва my.gov.uz`да муҳокама этилди. Шунингдек, Давлат хизматчиларининг Ахлоқ кодекси лойиҳаси ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳаси, “Давлат хизматчилари фаолиятини самарадорлигини баҳолаш тўғрисида” ва “Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низомлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Ҳудудларни барқарор ривожлантириш йўналишида Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳамда Жиззах ва Наманган шаҳарларининг 2016-2024 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Стратегиялари ишлаб чиқилди ва my.gov.uz`да муҳокама этилди. Ҳозирги кунда тадбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда шунингдек, лойиҳа томонидан 2016 йилдаги иш режалари яъни, “Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ишга қабул қилиш ҳамда давлат хизматчиларини малакасини ошириш, кадрлар заҳирасини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ва “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, Ҳудудни ривожлантириш cтратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилиш борасида БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар борасида йиғилганларга атрофлича ахборот берилди.
Учрашувда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтардилар.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар