“Касперский лабораторияси”нинг бош директори Евгений Касперский Spiegel нашрига берган интервьюсида ИШИД жангариларига қарши хакерлар эмас, давлат органлари курашиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

“Ҳозирча мен биринчи навбатда ИШИДнинг кўплаб веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўряпман, улар ўшалар орқали тарғибот юритмоқда. Умуман олганда, вазиятни назорат остига давлат органлари ва ижтимоий тармоқларнинг ўзлари олиши лозим, бунинг учун “Анонимус” керак эмас”, - деди у.

Шу билан бирга, Касперский ИШИДнинг хакерлари ҳам ўта хавфли ҳужумлар уюштира олиши мумкинлигини айтиб ўтди.