Анқаранинг Россияга тегишли Су-24 самолётини уриб тушириши режалаштирилган акт бўлди ҳамда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг минтақадаги экстремистик гуруҳлар билан бўлган алоқалари орқали тушунтирилади. Бу ҳақда Ливаннинг собиқ президенти Эмил Лахуд RT телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг фикрича, Эрдўған 5 йилдан буён террорчи ва экстремистик кучларни қўллаб-қувватламоқда. Ҳатто ИШИД ташкил топганида у ўзининг тоғли чегара массиви орқали гуруҳга нефть ташишга рухсат берган эди.
“Бу ахборот бутун дунёга маълум”, - таъкидлади у.

Шунингдек, Лахуднинг фикрича, Эрдўған Туркия ва Сурия ўртасида оралиқ ҳудуд яратиб, уни экстремистларга Сурия ҳукумат кучларига ҳужум қилиш плацдармига айлантирмоқчи.