Олий лига-2015. Мавсумнинг энг сермаҳсул жуфтликлари ТОП-10

Спорт 28 Ноябрь 2015 2510

Бу йилги Олий лига ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Биз ушбу мавсум якунларига кўра энг яхши ҳужум жуфтликлари ўнлигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

10. Носир Ўтақўзиев (9) + Отабек Хайдаров (6) = 15 гол
Олий лига дебютанти бўлган “Қўқон-1912” жамоаси мавсумни 12-ўринда якунлади. Клуб 30 та учрашувда 31 та гол киритди. Голларнинг деярли ярми икки футболчи Носир Отақўзиев ҳамда Отабек Ҳайдаровлар ҳисобига ёзилди. Носир 9, Отабек эса 6 марта рақиблар дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлишган.

9. Игор Таран (10) + Зафар Полвонов (6) = 16 гол
“Шўртан” жамоаси мавсумни 11-ўринда якунлади. Ғузорликларнинг 42 та голидан 16 тасига Игор Таран ва Зафар Полвонов муаллифлик қилган. Игор Зафарга нисбатан деярли икки баробар кўпроқ гол урганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

7-8. Неманя Йованович (9) + Шавкат Саломов (8) = 17 гол
“Олмалиқ” мавсум давомида 53 та гол урди ва бу борада фақатгина “Пахтакор” ва “Локомотив”дан орқада қолди холос. Клуб чемпионатни 6-поғонада тугатди. Жамоа легионери Йованович чемпионатда 9 та гол урган бўлса, унинг ҳужумдаги шериги Шавкат Саломов ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйди.

7-8. Шаҳзодбек Нурматов (10) + Аюбхон Нўмонов (7) = 17 гол
Мавсум давомида катта шов-шувларни кўтарган “Металлург” 9-ўринни эгаллади. Жамоанинг икки ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов ҳамда Аюбхон Нўмоновлар умумий ҳисобда 17 та гол уришди. Бекободликлар мавсум давомида 44 гол киритишган.

6. Достонбек Ҳамдамов (10) + Воҳид Шодиев (8) = 18 гол
“Бунёдкор” бу мавсумда медалларсиз қолиб кетди. Лекин жамоанинг чиройли ўйини мухлисларга далда бўлди. Достонбек Ҳамдамов ва Воҳид Шодиев биргаликда 18 та гол киритишга эришдилар. Эътиборли жиҳати Ҳамдамов бу йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиши мумкин!

5. Шаҳбоз Эркинов (13) + Улуғбек Бақоев (7) = 20 гол
Турнир жадвалининг экваторидан жой олган “Навбаҳор” чемпионатда 40 та гол урди. Голларнинг ярми эса ҳужумдаги икки футболчига тегишли бўлди. Шаҳбоз Эркинов 13 та голга муаллифлик қилиб, энг яхши тўпурарлар пойгасида 4-ўринни эгаллади. Унинг ҳужумдаги шериги Улуғбек Бақоев эса мавсумни 7 та гол билан якунлади.

4. Илҳом Шомуродов (12) + Артур Геворкян (11) = 23 гол
Қаршининг “Насаф” жамоаси ушбу мавсумда ҳам бронза медалини қўлга киритди. Клубнинг “9” рақамли футболчиси Илҳом Шомуродов 12 марта ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўтган йили 17 гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган Артур Геворкян эса бу мавсумда 11 марта дарвозабонларни ранжита олди холос.

3. Баҳриддин Ваҳобов (21) + Наврузбек Алимов (3) = 24 гол
Биринчи турдан 29-турга қадар тўпурарлар пойгасида “Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов пешқадамлик қилиб келди. Афсуски у сўнгги турда гол ура олмай мавсумни 2-тўпурар сифатида якунлади. Иккинчи даврада “Пахтакор”дан “Қизилқум”га қайтган Наврузбек Алимов дастлабки ўйинларда гол ураётган эди. Бироқ у ҳам охирги ўйинларда “йўқолиб” қолди. Навоийликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллашди.

2. Санжар Шоаҳмедов (14) + Марат Бикмаев (11) = 25 гол
“Локомотив” мавсумни иккинчи ўринда якунлади. Клуб ҳужумчиси Санжар Шоаҳмедов чемпионатда ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйди ва мавсум кашфиётларидан бирига айланди. Унинг ҳужумдаги шериги Марат Бикмаев эса 11 та голга муаллифлик қилди. Натижада Бабаян Маратни яна термага қайтарди.

1. Игор Сергеев (23) + Станислав Андреев (8) = 31 гол
Мавсумнинг энг сермаҳсул ҳужум жуфтлиги “Пахтакор”чилар бўлишди. Игор Сергеев чемпионатда 23 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлди. Терма жамоамиз мухлисларининг “ёқимтойи” Станислав Андреев эса 8 марта рақиб посбонларини доғда қолдирган. Ушбу иккала футболчи “шерлар”нинг чемпионлигига муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Фурқат Юсупов / sports.uz

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71469 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37194 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21549 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81238 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61917 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 813 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 612 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 609 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 265 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 553 Маданият
Кўпроқ янгиликлар