Ёшлар – юртимиз эртаси, келажагимиз давомчисидир. Баркамол авлодни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига содиқ ҳолда тарбиялаш шу куннинг долзарб вазифаларидан.

27 ноябрь куни Андижон вилоят Олтинкўл туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида мана шу мавзуда маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.

Коллеж талабалари томонидан тайёрланган “Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмайлик” деб номланган саҳна кўриниши йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Тадбир давомида ўқув муассасаси бадий ҳаваскорлари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

- Ўқув даргоҳимизда ўқувчиларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун режага асосан ҳафтанинг жума кунлари турли мавзудаги марифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказиб борилади,-дейди коллеж директорининг маънавий -маърифий ишлар бўйича ўринбосари Машрабхон Ҳолиқова. Ўтган ҳафтада спортнинг таэквандо тури бўйича туман чемпионатини ўтказдик, эндиликда вилоятимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари билан учрашувлар ташкил этишни режалаштирганмиз.

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон