Оқ Уй: миллий хавфсизлик агентлиги 29 ноябрь куни электрон кузатувни тўхтатади

Жаҳон 28 Ноябрь 2015 2920

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги 29 ноябрь куни америкаликларнинг телефон коммуникациялари маълумотларини тўплаш дастурини тўхтатади. Бу ҳақда Оқ Уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Нед Прайс маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, охирги 5 йил давомида дастур доирасида тўпланган маълумотлар 2016 йил 29 февралига қадар сақланади. Чет эл разведкалари фаолиятини кузатиш бўйича АҚШнинг махсус суди қарори чиқиши билан барча маълумотлар йўқ қилинади.

Кўпроқ янгиликлар