2015 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Корея Республикаси Элчихонасида Жанубий Кореянинг таниқли сиёсат ва давлат арбоби, собиқ президенти Ким Ёнг Самнинг вафот этганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.

Жанубий Корея томони билдирилган далда ва ҳамдардлик учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.