27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8,0 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 7,3 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Бунда макроиқтисодий барқарорлик янада мустаҳкамланиб, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилди.

Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан 100,2 фоизга ижро этилишини таъминлади, бу ЯИМга нисбатан 22,4 фоизни ташкил этди. Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 22,3 фоизни ташкил этиб, бу Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профи