Ўзбекистонда Lada Vesta сотувлари режадагидан кўра кечроқ бошланади

Технология 28 Ноябрь 2015 9837

Россиянинг Lada Vesta машинаси Ўзбекистонда илгари мўлжалланганидан 3-4 минг доллар арзонроққа сотиладиган бўлди. Lada Uzbekistan дилерлик марказига таяниб хабар бераётган Review.uz сайтининг ёзишича, машинанинг топ комплектацияси нархи 12 минг долларни ташкил қилади.

Россиянинг “АвтоВАЗ” автогигантига тегишли “Х” силсиласидаги янги седан Ўзбекистон ҳудудида энг эрта кейинги йилнинг март ойида сотувга чиқарилади. Унга қадар бир қанча қўшимча ишланмаларни амалга ошириш ҳамда экспортга модернизация қилинган маҳсулот чиқариш режалаштирилмоқда. Эски хабарга кўра, Vesta Ўзбекистонда 2015 йилнинг сентябридан сотувга чиқарилиши кўзда тутилган эди.

Ўзбекистонга “Комфорт”, “Оптима” ва “Люкс” комплектациясидаги автомобиллар сотилади. Модель “Евро-5” экологик хавфсизлик индексига эга.

Янги автомобиль 1.6 л ли 106 от кучига эга двигатель ва роботлаштирилган ўтказмалар қутиси билан таъминланади. Ёқилғи сарфи – 7 л/100 км.

2016 йил бошига келиб 1.8 л ли двигателга эга модификация ҳам сотувга келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар