Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналаридан ягона солиқ тушуми 25,4 фоизга ошди

Иқтисодиёт 28 Ноябрь 2015 3786

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, мажлисда депутатлар мамлакатимиз Конституциясида Қонунчилик палатасига берилган ваколатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини батафсил кўриб чиқдилар.

– Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида иқтисодиётда эришилган ижобий-таркибий силжишлар, сифатли ўзгаришлар ва тенденциялар унинг барқарор ҳамда мутаносиб ривожланишини таъминлади ва Давлат бюджетини профицит билан ижро этиш имконини берди, – дейди Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси С. Намозов.– Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли тобора ошиб бораётганлиги иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ўтишини таъминлади.

Шунингдек солиқ юки сезиларли камайиб бораётганлиги шароитида кичик корхоналар ва микрофирмалардан ягона солиқ тўлови тушумлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 22,9 фоизга, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан эса 25,4 фоизга ошди. Бу татбиқ этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг самарадорлигидан далолат беради.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар