Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Бокуда ўтказилаётган, Озарбайжоннинг собиқ президенти Гейдар Алиев хотирасига бағишланган Олтин Гран-при финали ғолиби бўлди.

2014 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Абдураҳмонов 70 кг гача вазн тоифасидаги беллашувлар финалида мезбон курашчи Тўғрул Аскеровни мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди. 29 ноябрда юнон-рум кураши услубида иштирок этувчи спортчиларимиз Элмурод Тасмуродов (59 кг), Нурбек Холмухамматов (71 кг), Дилшоджон Турдиев (75 кг), Жонибек Отабеков (80 кг) ва Рустам Оссоқолов (85 кг) беллашувларни бошлайдилар.