Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов шу кунларда АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кичик олтин медални қўлга киритди.

105 кг гача вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Ефремов силташ билан кўтаришда 187 кг лик штангани кўтариб, жамоамиз учун биринчи олтин медални қўлга киритди.

Спортчимиз елкага олиб кўтариш машқида биринчи уринишда 204 кг лик штангани кўтара олди, бироқ афсуски, кейинги уринишларда 215 ва 216 кг лик штангаларни кўтара олмади. Натижада Ефремов икки машқ йиғиндисига кўра 8-ўринни эгаллади.