Парижда содир этилган терактлардан сўнг Франция ҳукумати деярли минг кишини ўз ҳудудига киритмасликка қарор қилди. Бу ҳақда RFI нашри ёзмоқда.

“Париждаги терактлардан ҳамда Францияда фавқулодда вазият жорий қилинганидан сўнг минг кишига мамлакат кириш рухсат этилмади, негаки улар миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солиши мумкин деб топилди”, - деди мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казнев.

Францияда ўтадиган иқлим ўзгариши бўйича БМТ конвенцияси томонларининг 21-конференцияси кунлари хавфсизликни таъминлашга ҳуқуқ-тартибот органларининг 10 минг ходими сафарбар этилди.