Су-24 самолётини уриб туширган Туркия Россияга мислсиз чақириқ ташлади. Бу ҳақда Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди.

“Президент сафарбар, максимал даражада сафарбар этилган, вазият талаб қиладиган даражада сафарбар қилинган. Вазият мислсиз, Россияга ташланган чорлов мислсиз. Бу таҳдидга реакциямиз ҳам шундан келиб чиқади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Шунингдек, у Россия самолётининг уриб туширилишини “хоинлик” деб атади, бундай ишни қилиш “ҳеч кимга рухсат этилмаган”ини таъкидлади.