Россиянинг Туркия чегараларида уриб туширилган Су-24 самолёти парвозининг Анқара томонидан тақдим этилган хариталари мультипликациядан ортиқ нарса эмас. Бу ҳақда Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков “Вести в субботу” кўрсатуви эфиридаги чиқишида баёнот берди. Сергей Брилёв билан ўтган суҳбат матни Vesti.ru сайтида чоп этилди.

“Биз электрон изни, самолёт юрган трассани кўрдик, у Туркия ҳаво ҳудудига ҳеч қандай, қасддан ёки тасодифан амалга оширилган тажовуз бўлмаганини яққол кўрсатади”, - таъкидлади Песков.