Полиция Сеул марказида намойишлар ўтказишни тақиқлади

Жамият 28 Ноябрь 2015 1194

Жанубий Корея полицияси тартибсизликлар ва тўқнашувларни келтириб чиқаришидан хавфсираган ҳолда келгуси ҳафтада Сеул марказида ўтказилиши режалаштирилган намойишларни ўтказишни тақиқлади, дея хабар бермоқда Рёнҳап агентлиги.

Бундан аввалроқ эса Фермерлар ассоциацияси келгуси ҳафтада шаҳар марказида намойишлар ўтказиш тўғрисида полицияни хабардор қилган, акцияда 10 минг киши иштирок этиши лозим эди.

Аввалроқ Сеул бўйича ҳукуматга қарши оммавий чиқишлар бўлиб ўтган эди. Уларда 53та касаба кенгашидан 130 минг киши иштирок этиб, сўнгги 7 йил ичидаги энг йирик миқёсли намойишлар бўлди. Намойишчилар ҳукуматнинг мамлакат тарихи бўйича дарсликларни бир хиллаштириш ва цензура қилиш ва меҳнат бозорини ислоҳ қилиш режасига қарши эътироз билдиришмоқда. Акциялар жараёнида тартибсизликлар бўлиб ўтди, полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагчилар ва кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланди. Тўқнашувлар натижасида 50 нафарга яқин киши ҳибсга олинди, тахминан 30 киши жароҳатланди.

Тақиққа қарамасдан, фермерлар ассоциацияси намойишларни режалаштирилганидек ўтказишини маълум қилди. Бунга жавоб тариқаси полиция ташкилотчиларни мазкур ҳаракат ноқонуний дея баҳоланиши, полиция буйруқларига бўйсунмаганлар жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар