Қирғизистонда ипотека ва истеъмол кредитларининг долларда берилиши тақиқланиши мумкин. Миллий банк бу борада айрим қонунчилик ҳужжатларига киритилиши лозим бўлган ўзгартишлар лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Хусусан, тижорий банкларда кредит таҳдидларини бошқаришнинг минимал талаблари бўйича меъёрларни ўзгартиш кўзда тутилмоқда. Ҳужжат банк ва кредит иттифоқлари томонидан ипотека ва истеъмол кредитларининг долларда берилишини тўлалигича ман қилишни кўзда тутади.

Тушунтирилишича, лойиҳа банкнинг валюта таҳдидларини минимум даражаги туширишга қаратилган, негаки бугунги валюта бозоридаги беқарорлик оқибатида банклар жиддий зарар кўриши мумкин.

Шунингдек, кўзда тутилган чоралар Қирғизистон иқтисодиётининг долларизация даражасини тушириш тадбири доирасида амалга оширилади.