Миср пойтахти Қоҳира четидаги блокпостга уюштирилган ҳужум оқибатида 4 нафар полициячи ҳалок бўлди. Al-Ahram газетасининг янгилик портали хабар берганидек, ҳужум машҳур Жосер эҳроми жойлашган Саккара некрополига элтадиган трасса устида амалга оширилган.

Номаълум шахслар мотоциклларда блокпостга яқинлашиб, уларга қарата автоматик қуролдан ўт очган. Айни пайтда воқеа ери ўраб олиниб, дастлабки текширув ўтказилмоқда.