Жанубий Қозоғистон вилоятида Мейирман ва Сания исмли куёв ва келин ўз тўйларини бошқачароқ усулда нишонлашди: улар ресторанда эмас, болалар уйида дастурхон ёзди.

Бундай ҳолатлар илгарироқ бошқа жойларда ҳам кузатилган эди. Жумладан, яқинда АҚШнинг Сакраменто шаҳрида бекор қилинган тўй эгалари меҳмонхонада буюртма қилинган дастурхон атрофига уйсизларни тўплашди. Ўша кеча 120 уйсиз байрам дастурхони атрофида тўпланди.

Август ойида туркиялик келин-куёв никоҳ базмига тўпланган пулларни суриялик қочқинларга харажат қилишди. Тўйлари бўладиган куни улар қочқинларга озиқ-овқат тарқатиш билан шуғулланишди.