Қозоғистонлик солиқчилар Facebook ва Instagram’даги ноқонуний савдо-сотиққа қарши курашишни бошладилар

Жаҳон 28 Ноябрь 2015 1186

Қозоғистон солиқ хизматлари Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари орқали ноқонуний савдо-сотиқ ҳолатлари бўйича тергов ўтказмоқдалар, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри. Бу ҳақда Қозоғистон давлат даромадлари қўмитаси раиси Даулет Ергожин маълум қилди. Ергожин ижтимоий тармоқлардаги савдогарлар кўпинча харидорларга чек бермасликлари ва божхона қонунчилигини бузилишларини айтди.

“Сиз контрабандага кўмак бераётганингизни англамайсиз. Бизда Остона аэропортида шов-шувли иш бўлган, ўшанда биз катта партиядаги шубаларни ушлаганмиз. Бу шубаларнинг барчаси Instagram орқали сотилган. Ҳозир бизнинг иқтисодий терговлар хизматимиз Facebook, Instagram орқали савдо қилувчи барча корхоналар ишлари ва фаолиятини таҳлил қилмоқда.

Бундай корхоналар заргарлик буюмларини ҳам сотишни бошлашди. Биз чегара хизмати билан бирга кўплаб шаҳарлар, аэропортларда уларни декларация қилинмаган заргарлик буюмларини олиб кириш пайтида ушламоқдамиз”, деб айтди Ергожин.
Айбдорлар мол-мулки мусодара қилинган ҳолда икки йилдан қўпроқ қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Ергожин, шунингдек, Россиянинг 20 евродан қимматроқ маҳсулотлар учун бож тўлови олиш ҳақидаги режаларига изоҳ берди. Унинг айтишича, Қозоғистон учун ҳали бунга эрталик қилади, чунки маҳаллий интернет-савдода бошқа кўплаб муҳим масалалар тартибга солинмаган. “Россия жисмоний шахс ўзи учун олиб кетаётган бўлса ҳам, маҳсулотларга бож тўлаш бошланадиган ягона бўсаға кўрсаткичини қиритмоқчи. Бироқ биз интернет-савдони умуман қандай тартибга солишни биргаликда англашни таклиф қилмоқдамиз. Шунчаки тўлов тизимини киритиш самара бермайди”, деб айтди Ергожин.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15927 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 97582 Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Саломатлигингизга бефарқ эмасмисиз – бу йўлда Azim Zomin Shifo сизга кўмакчи бўлади
09:00 2152 Lifestyle
Фототехника ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси смартфонлар бозорига қайтмоқчи
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2271 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 1486 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
07:31 1001 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 4475 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 3545 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар