Чеченистон президенти Рамзон Қодиров “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифасида Туркия ОАВларида турклар доимо чечен халқига ёрдам бергани ҳақидаги гапларни инкор этди ва Туркияни ИШИД жангариларига ёрдам беришда айблади.

“Бугун Туркия Сурияга террорчиларни ёллаш ва жўнатиш базасига айланди. Туркия орқали у ерга бутун дунёдан бандитлар бормоқда. Бироқ фақатгина саноқлиларгина ушланган. Туркия ИШИД билан курашмаяпти. У ИШИД билан бизнес олиб бормоқда, нефть сотиб олмоқда, минглаб мусулмонларни ўлдираётган ислом душманларини молиялаштирмоқда”, деб айтди Қодиров.

Қодиров Туркияни Чеченистон аҳолисини 19 асрда ўзига алдов билан чорлаб, чечен халқини қирганликда, уларга яшаш учун танг шароитлар яратиш ва уларнинг уйларига қайтишларига тўсқинлик қилганликда айблади.

Аввалроқ Рамзон Қодиров ИШИДга қўшилганларнинг ортга қайтишига кўмак бермасликни талаб қилгани маълум қилинганди.