Range Rover Sport SVR автомобили музлаган кўл устида синовдан ўтказилди

Технология 28 Ноябрь 2015 3108

Land Rover компанияси ўзининг Range Rover Sport SVR йўлтанламас модели реклама ролигини намойиш этди. Роликда машина Швециядаги музлаган кўл устида ҳаракатланмоқда. Бунинг учун муз усти унинг кўрсаткичлари Британиядаги “Сильверстоун” трекининг кўрсаткичларини такорлайдиган тарзда тозалаб чиқилди.

Автомобилни Jaguar Land Rover концерни аёл инструктори, ралли бўйича жаҳон чемпионатининг собиқ иштирокчиси Минна Силланкорва бошқарди. Автомобилнинг йўловчи ўриндиғидан Land Rover маркасининг элчиси ва қутбчи Бен Сондерс ўрин олди.

Range Rover Sport SVR британ маркаси моделлар қаторидаги энг қувватли йўлтанламас бўлиб, 2014 йилнинг августида илк бор намойиш қилинган. Машина заводнинг тюнинг-ательеси Jaguar Land Rover – Special Vehicle Operations томонидан ишлаб чиқарилган биринчи модель бўлди.

Автомобилнинг капоти остида 5 литрли, 550 от кучига эга V8 ли бензин мотор жойлашган. У 8 поғонали “автомат” узатмалар қутиси билан жуфтликда 2,3 тоннали йўлтанламасни соатига 0 км дан 100 км тезликкача 4,7 сонияда тезлаштира олади.

Автомобиль Германиядаги “Нюрбургринг” трассасини 8 дақиқа 14 сонияда босиб ўтди ва ушбу трекнинг энг тез юрувчи йўлтанламасига айланди. Ушбу трассани 7 дақиқа 57,74 сонияда босиб ўтган Porsche Cayenne Turbo S моделигина йўлтанламасдан тезроқ бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар