Samsung Electronics компанияси Audi компанияси билан тузилган стратегик ҳамкорлик доирасида компания автомобиллари электроникаси учун ярим ўтказгич деталлар етказиб беради. Бу ҳақда Жанубий Корея компанияси блогида чоп этилган хабарга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Келишув шартларига кўра, Samsung компанияси Audi моделларида ўрнатилувчи ахборот-кўнгилочар тизимлар, асбоблар панели ва электрон ёрдамчилар учун хотира (20 нмли тезкор хотира LPDDR4 ва 10 нмли доимий хотира eMMC 5.1) чиплари ишлаб чиқаришни бошлайди.

Audi ва Samsung компанияларининг иттифоқи автотранспортнинг электрон жиҳозлари борган сари фақатгина оширилиб борилишини яна бир бор исботлайди, айниқса ҳайдовчисиз машиналар ишлаб чиқариш давом этаётган ҳозирги шароитда. Gartner таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, 2016 йилда автомобиллар учун микросхема ишлаб чиқариш ҳажми 32,7 млрд долларга етади. Ярим ўтказгич деталлар ишлаб чиқарувчи компаниялар автомобиль транспортларида ишлатилувчи хотира чипларини сотишдан оладиган тушуми 2015 йилга нисбатан 1,5 млрд долларга кўпаяди.