Ўз миллатларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш барча фуқароларнинг исломий бурчидир. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг олий муфтийси шайх Абдулазиз Ал аш-Шайх баёнот берди.

“Нидо ал-Ислом” радиоси эфиридаги чиқиш олдида ислом жамиятининг барча аъзолари олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтди. Жумладан, олимнинг фикрича, илоҳиётчилар ва тарғиботчилар жамият олдида турган муаммоларни ҳал қилиш ҳақида ўйлаши лозим.

Шу билан бир қаторда, диний ходимларнинг вазирлик ва ҳукумат қарорларига бўйсунмаслиги ўз ҳомийсига бўйсунмаслик билан баробарлигини, негаки вазирлик барча имомларни қамраб олиши ва бу борада тегишли юрисдикцияга эгалигини таъкидлаб ўтди.