Текинга нарса олманг

Жамият 28 Ноябрь 2015 11547

Савдо марказларида текинга нарса беришяптими? Уни рад этинг...

Бутик, гўзаллик салони, ресторан ва бошқа ўринларда пулингиз ўзингиз билмаган ҳолда бепул хизматлар ва катта бўлмаган совғалар туфайли кетиб қолади. Масалан, сочингизни турмак қилувчи уста олдида навбат кутиб ўтирганингиздаги бир пиёла чой сизнинг ҳамёнингизни қуритиши мумкин. Магазин кассасидаги шаффоф вазада турган конфетлар мана шуни кўзлаб туришибди. Яна буюртмангизни тайёр бўлгунича ошпазнинг сизга кўрсатган илтифоти ҳам қопқондир. Бу каби хайрихоҳлик ва эътибор тагида сизнинг мана шу брендга содиқлигингизни тарбия топтириш мақсади ётибди. Шундай экан, агар ортиқча пул ишлатишни истамасангиз, ҳеч нарсани текинга олманг.

 

Бу ҳатто илмий жиҳатдан ҳам исботланган. Инсон — ижтимоий жонзот. У совғалардан миннатдорлик ҳис қилади ва уни қайтариш истаги пайдо бўлади. Ёки хизматга хизмат билан жавоб бергиси келади. Мия, онг ости савдо ўринларидаги бу кутилмаган совғаларни қарз сифатида қабул қилиб, сизни бурчли ҳис этишга мажбур қилади.

Алал-оқибат, истар-истамас бу онг остидаги қарзни кераксиз харидлар, баҳонинг ошишига бўлган бепарво ва вазмин муносабатимиз, танишларимизга брендни тавсия этиш ва бошқалар билан тўлашга интиламиз. Мана бир чашка текин кофенинг кўрсатаётган каромати.

 

Маркетолог ва бизнес одамларига бу яхши маълум. Шунинг учун сизни манипуляция қилишларини истамасангиз, ҳеч қачон ҳеч нарсани текинга олманг. Бизнинг дунёда ҳеч нарса бепул берилмайди.

Кўпроқ янгиликлар