Хитойда содир бўлган ғайритабиий ЙТҲ акс этган видеолавҳа интернетда минглаб фойдаланувчи томонидан томоша қилинди. Кузатув камераларининг қайдларида акс этишича, чорраҳага яқинлашаётган бир нечта машина осмонга учиб кетган. Тасвир Liveleak.com порталида жойлаштирилди.

Чизиқлардан бирида минивэн ердан узилиб, ёнидаги автомобилга тегиб кетди. Қарама-қарши томонда эса нимадир седаннинг кескин тўхташига сабаб бўлди, у қаршисидаги йиғиштириш машинасига урилишига бир бахя қолди. Пиёдаларга зарар етмади.

Видеолавҳаларни кўрганлар бўлиб ўтган воқеаларга “нариги дунё кучлари” сабабчи бўлган, деб тахмин қилиб кўрди. Кейинчалик аниқланишича, ЙТҲдан бир муддат олдин ёритиш устунидан пўлат трос узилиб, ерга тушган. У йиғиштириш автомобилига тушиб, йўл бўйлаб тортилиб қолган. Бунинг натижасида автомобиллар турли томонга сочилиб кетган.