2050 йилда Дубай энг кам углеводород чиқиндиси даражаси энг паст шаҳарга айланади

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 3966

БАА президенти ўринбосари ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум 2050 йилга қадар ушбу шаҳар электр энергияси таъминотининг 75 фоизлик улушини экологик тоза манбалардан олади. Бу ҳақда “ал-Баён” нашри ёзмоқда.

Дубай ҳокимининг баёноти ал-Мармумдаги қуёш электр станцияси 2-навбатининг ишга туширилиш маросими чоғида айтиб ўтилди. Мазкур станция айни кунда дунёдаги энг катта қуёш энергияси иншооти ҳисобланади.

2030 йилда электр станциясининг максимал қуввати 5 ГВт ни ташкил қилади. Лойиҳа қиймати – 13.6 млрд доллар.

“Бизнинг мақсадимиз 2050 йилда углеводород сарфи чиқиндилари даражаси энг паст бўлган шаҳарга айланишдир”, - таъкидлаб ўтди ал-Мақтум.

Кўпроқ янгиликлар