29 ноябрь куни Су-24нинг ҳалок бўлган учувчиси танаси Россияга топширилади

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 6826

Сурияда ҳалок бўлган россиялик учувчи Олег Пешковнинг танаси 29 ноябрь куни Туркиядаги Россия дипломатларига топширилади. Бу ҳақда Россиянинг Анқарадаги элчихонаси пресс-атташеси Игорь Митяков маълумот берди.

“Бугун Хатай вилоятидан Анқарага РФ қаҳрамони Олег Анатольевич Пешковнинг танаси олиб келинганини маълум қилишди. Парвозда уни элчихонанинг ҳарбий атташеси кузатиб боради. Анқара аэродромида самолётни РФ элчиси Андрей Карлов ҳамда элчихона намояндалари кутиб олади. Россияга учувчининг танаси қачон етказилиши борасида аниқ маълумот йўқ”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Илгарироқ Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли россиялик учувчининг танаси туркманлар қўлидан олинганини, яқинда россиялик дипломатларга етказилишини маълум қилган эди. Шу кеча Хатайда барча зарурий диний маросимлар ўтказилган.

Олег Пешков Туркия ҳарбий кучлари томонидан уриб туширилган Су-24 самолётининг учувчиси эди. Самолёт ракетага учганида у катапульта тугмасини босиб улгурган бўлса ҳам, парашютда ҳаводан тушаётганида қуролли туркман гуруҳлари томонидан отиб ташланди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар