Англия чемпионати, 14-тур натижалари: “Манчестер Сити” “Саутгемптон”ни ютди, “Лестер” “МЮ” билан дуранг ўйнади

Спорт 29 Ноябрь 2015 2463

“Манчестер Сити” футболчилари Англия чемпионатининг 14-турида ўз уйида “Саутгемптон”ни ютди. “Шаҳарликлар” сафида голларни Кевин Де Брёйне, Фабиан Делф ва Александар Коларов, “авлиёлар” сафида эса Шейн Лонг ўз ҳисобларига ёзиб қўйдилар.

Англия Премьер-лигаси. 14-тур

Манчестер Сити (Манчестер) – Саутгемптон (Саутгемптон) – 3:1
Голлар: Де Брёйне, 9 (1:0); Делф, 20 (2:0); Лонг, 49 (2:1); Коларов, 69 (3:1).

Яна бир учрашувда “Лестер” “МЮ” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва очколар сони бўйича “Ман Сити”га етиб олди. “Лестер” майдони “Кинг Пауэр — Уолкерс” стадионида ўтган учрашувнинг 1-бўлими ўрталарида мезбон жамоа ҳужумчиси Жейми Варди ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 1-бўлимга қўшиб берилган вақтда Бастиан Швайнштайгер жавоб тўпини киритишга муваффақият бўлди.

Айни пайтда “Лестер Сити” 29 очко билан 2-ўринни эгалламоқда ва етакчилик қилаётган “Ман Сити”дан қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолмоқда. 28 очко тўплаган “МЮ” 3-ўринни эгалламоқда.

Лестер Сити (Лестер) – Манчестер Юнайтед (Манчестер) – 1:1
Голлар: Варди, 24 (1:0); Швайнштайгер, 45+1 (1:1).

Қолган параллел учрашувларда “Уотфорд” меҳмонда “Астон Вилла”ни 2:3 ҳисобида мағлуб этди, “Борнмут” ва “Эвертон” 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади, “Сандерленд” “Сток Сити”ни 2:0 ҳисобида, “Кристал Пэлас” эса “Ньюкасл Юнайтед”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Астон Вилла (Бирмингем) – Уотфорд (Уотфорд) – 2:3
Голлар: Игало, 17 (0:1); Ричардс, 41 (1:1); Хаттон, 69 (1:2, автогол); Дини, 85 (1:3); Айю, 89 (2:3).

Борнмут (Борнмут) – Эвертон (Ливерпуль) – 3:3
Голлар: Мори, 25 (0:1); Лукаку, 36 (0:2); Смит, 80 (1:2); Станислас, 87 (2:2); Баркли, 90+5 (2:3); Станислас, 90+8 (3:3).

Сандерленд (Сандерленд) – Сток Сити (Сток-он-Трент) – 2:0
Голлар: Ван Анхольт, 82 (1:0); Уотмор, 84 (2:0).
Четлатиш: Шоукросс, 47 (Сток Сити)

Кристал Пэлас (Лондон) – Ньюкасл Юнайтед (Ньюкасл-апон-Тайн) – 5:1
Голлар: Сиссе, 10 (0:1); Макартур, 14 (1:1); Боласье, 17 (2:1); Заха, 41 (3:1); Боласье, 47 (4:1); Макартур, 90+3 (5:1).

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар